Эркинлик, биродарлик ва тенглик бош мақсадимиз

09.07.2024 16:07:34

Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайди. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши натижасида уларнинг ҳар бири маънавий ва маданий жиҳатдан бойиб, ўзаро муносабатлар таъсирида кўп миллатли халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда.

Ўзбекистон туманидаги Жаманжар қишлоғида жойлашган «Марҳаматхон» устоз-шогирд касб-ҳунарга ўқитиш марказида ҳар йили юзлаб ёшлар тўқувчиликдан сабоқ олиб, ўз фаолиятларини йўлга қўйишади.

Марказ раҳбари Муҳаббатхон Ғафурова ёшларга ота –боболаридан мерос бўлиб қолган қирғиз халқининг миллий ҳунармандчилиги бўлган ҳайвон жунларини қайта ишлаш, ип яратиш орқали гилам, сўзана, касаначилик маҳсулотлари тўқиш сир-синоатларини ўргатиб келмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Ўзбекистон туман Кенгаши раиси Муаттар Ҳамидова мазкур ўқув марказида бўлиб, ёшлар билан «Эркинлик, биродарлик ва тенглик бош мақсадимиз» мавзусида самимий мулоқот ўтказди.

Суҳбат якунида мазкур касб-ҳунарни эгаллаган 52 нафар ёшларга сертификатлар топширилди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+