Эрта турмуш асоратларидан огоҳ бўлинг

18.06.2021 12:06:34

“Турмуш - мушт”, дейдилар. Жуда эрта турмуш қуриш, ҳаётнинг оғир-енгилини эрта бошдан ўтказиш, қийинчиликларни енгиш масалалари осон эмас. Бу масала атрофимиздаги қайсидир ёшларнинг бошидан ўтади ва эрта турмуш ёшларнинг келажак ҳаётини барбод қилади.

Албатта, қизларни ҳам, ўғил болаларни ҳам турмуш қуриш ёшига етказиш, тўйгача бўлган даврда уларни оила қуришга тайёрлаш – мураккаб жараён. Бунга қанча уйқусиз тунлар, машаққатлар, тафаккур, орзу-умид ва меҳнат лозимлигини ҳаммамиз яхши биламиз.

Ҳар қандай балоғатга етаётган йигит-қизлар ҳақида ўйлаганда кимлардир уларнинг келажак ҳаётда ўзи касб-ҳунарга эга бўлиши, яхши бир оиланинг эгаси бўлишини тиласа, кимлардир эса, минг афсуслар бўлсинки, қизларидан эртароқ қутилишни, турмушга узатишни истайди.

2020 йилда мамлакатимиз бўйича 3000 дан зиёд ажримлар бўлгани ва бу ҳолатларнинг кўпчилиги турмуш қураётганларнинг ҳаётга тайёр эмаслиги сабабли пайдо бўлаётганини ҳам ҳаммамиз яхши биламиз.

18 ёшида турмуш қурган қиз ҳали оила, унинг ташвишлари, оила даромадлари ва харажатлари, қилиниши лозим бўлган ишлар, оила истеъмоли, соғлик ва касалликлар, турмуш ўртоқ, қайнота-қайнонанинг кўнглига мос бўлиш, оиладагиларнинг ҳурматини жойига қўйиш ва бошқа масалаларда билимга эга бўлмайди.  Ҳали қизларнинг  эрта турмуши ҳақида ҳар кимда ҳам муносабат, фикр шаклланмаган. Бу эса одамларнинг бу борадаги қарашларини шакллантиришимиз лозимлигини англатмоқда. Шунинг учун ҳар бир киши бу масалада жиддий ва ҳушёр бўлиши талаб этилмоқда. Ахир қизлар келажаги ҳам соғлом ва баркамол авлод келажаги, деганидир.

 

Мадина ВАҲОБОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати,

Пайариқ туманидаги 1-сон ФҲДЁ бўлими  мудираси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+