Эътибор ва эътироф эгалари

31.08.2021 18:08:26

Энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги кенг нишонланаётган ушбу кунларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Фармонга асосан мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилиб келаётган юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланишди.

Тақдирланганлар орасида “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши раиси Шукуров Ориф Жумабаевич ҳамда партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши раиси Саитхонов Воҳид Қаддасовичнинг борлиги ушбу байрамга муносиб совға бўлди.

Бундай эътибор ва эътироф ҳар биримизни Ватанимиз тараққиёти йўлида олиб бораётган меҳнатимизни янада жонлантиришда ва юксак марралар сари интилишимизда муҳим аҳамият касб этади.

Партиямизнинг халқимиз орасида ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда ҳамда аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида танилувчанлиги ва мавқеини  оширишда ўзининг бор куч ва имкониятларини аямасдан хизмат қилиб келаётган партиямиз лидерларини ушбу эътибор ва эътироф билан яна бир карра муборакбод этамиз.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+