Эътибор ва эътироф эгалари

10.03.2022 10:03:41

Бугунги кунда аёлни эъзозлаш уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бевосита мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллик даражаси, энг муҳими, эртанги кунимиз эгалари бўлмиш соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ҳаётий вазифаси изчил белгилаб берилди. Мамлакат миқёсида давом этаётган улкан бунёдкорлик ишларида ўзларининг бетакрор салоҳиятларини ишга солиб, эл юртга камарбаста бўлган аёллар 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами олдидан фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланишди.

Мукофотланганлар орасида партиямиз фаоли Норбуви Шамсиеванинг борлиги биз қатори барча жиззахлик фаол партиядошларимизни бирдек қувонтирди. Норбуви Шамсиева бугунги кунда Жиззах шаҳридаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида фаолият олиб бормоқда. Шу орқали маҳалладаги кўплаб инсонларнинг муаммоларини ижобий ҳал этилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Қолаверса, мазкур маҳалла шаҳримиздаги энг обод маҳаллалардан бири ҳисобланади.

Яна бир бор Норбуви Шамсиевани “Дўстлик” ордени билан тақдирланганлиги муносабати билан барча фаол партиядошларимиз номидан табриклаймиз. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+