Эътиборга фаоллигимиз билан жавоб берамиз

16.08.2022 12:08:20

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз. Бу баландпарвоз гап эмас. Ҳамма давлатда ҳам инсон, фуқаро, шахс азиз, қадр-қиммати улуғ. Ҳар бир давлат шу юртда яшаётган инсонлар учун муносиб шароит яратишга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва ҳимоя қилишга масъул.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам инсон қадри, аҳоли манфаати, ижтимоий давлат деган тушунчалар тез-тез тилга олинаётгани бежиз эмас. Амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар концепцияларида бу ўз ифодасини топмоқда. Йил сайин ўзгариб бораётган ҳаётимизда, турмуш тарзимизда барчамиз буни кўриб турибмиз.

андижон 1

«Адолат» СДП Андижон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ташкил этилган тадбир айни шу мавзуга бағишланди. Унда Истиқлол йилларида ёшларга бўлган эътибор. яратилаётган шароитлар, ёшлар фаоллигини ошириш, жамият тараққиётида уларнинг ўрни ҳақида сўз юритилди.

андижон_1

Ислом Бектошев, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиби:

-Мустақиллик – олий неъмат. Уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, унга муносиб бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилиш бош мақсадимиздир. Бу бизни Янги Ўзбекистоннинг ривожланишига қўшган ҳиссамиз бўлади. Қолаверса, ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрликларга ўз фаоллигимиз билан жавоб берамиз.

«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+