Эътироф муборак!

08.12.2022 18:12:49

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан мамлакатимиз ривожи йўлида тиним билмай меҳнат қилаётган юртдошларимизни давлат мукофотлари билан тақдирланаётгани, юртимизда «инсон қадри» тамойилини юксалиб бораётганининг ёрқин ифодаси деса, адашмаймиз.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида партиямиз фаолларининг борлигидир.

Хусусан, ўзининг фидокорона меҳнатлари билан, эл ардоғига сазовор бўлган боғотлик партиядошимиз, партиянинг Боғот туман «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси Саодатхон Машарипова «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» кўкрак нишонига лойиқ деб топилди.

Бугун мен учун қувончли кун бўлди,- дейди Саодатхон Машарипова оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида. Камтарона меҳнатларимни қадрлаб юксак мукофотга муносиб деб топилганим, зиммамга янада катта масъулият юклади. Бу мукофот партиямга, жамоамга берилган деб биламан. Бор куч-ғайратимни юртим келажаги учун сафарбар этишни янада кучайтираман.

Бир сўз билан айтганда, меҳнаткаш ҳамюртларимизга қаратилаётган бу каби эътибор мамлакатимиз тараққиётини янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+