Эзгулик албатта қайтади

04.12.2020 22:12:06

Одатда бу ҳаётий ҳақиқатни кўп ҳам ишлатавермаймиз. Чунки қилаётган эзгу амалимиз албатта яхшилик билан қайтишига ишончимиз комил бўлади. Чунки эзгулик сўзининг замирида инсон ўз ҳаёти, соғлиги билан боғлиқ омиллар ифода этилади. Бу эса  фақатгина моддийлик билан эмас,  балки ҳаётий омиллар билан ҳам амалга ошади. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан анаънавий равишда ўтказиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акциясида иштирок этиш бахти сирдарёликларга ҳам насиб этди. 3 декабрь халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган бу галги акцияда 41 нафар аҳоли қатнашди.

Қон гуруҳидаги эхтиёжнинг мавжуд эмаслиги ёки қон миқдорининг камлиги сабаб айрим қатнашчилар донор сифатида рўйхатга олинмади. Яъни 17 нафар кўнгилли донорларнинг исми шарифи Сирдарё вилоят қон қуйиш марказининг донорларни рўйхатга олиш  дафтарига қайд этилди. Энг муҳими партия ташаббусини қўллаб-қувватлаган, қонга эхтиёжи бўлиб турган беморларга донор бўлишдек савоб ишни қилмоқчи бўлган кўнгиллилардан бир гуруҳи ушбу акцияда иштирок этди. Масалан сардобалик 50 ёшли Умрзоқ Бектемиров ҳам мазкур акцияда кўнгилли сифатида иштирок этар экан,  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бу каби хайрли ва савобли ишга қўл ургани бошқа сиёсий партиялардан яна бир фарқли томони эканлигини амалда исботлашини эътироф этди.

Кўнгиллилар билан бир қаторда акция ишида партиянинг ҳудудий Кенгаш раислари, маҳаллий Кенгашдаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаоллик кўрсатишди. Зеро, қон беришдек эзгу амални қўллаб-қувватловчилар эзгулик албатта қайтишини яхши билишади.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+