Эъзоз ва эътибор – тараққиёт ва ривожланиш  гарови

18.05.2022 11:05:04

Кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашда  соҳа  раҳбарияти  томонидан қаратилаётган эътибор муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан бу борада бир қатор ишлар амалга оширилаётгани, партия тизимида кўп йиллик ва самарали  фаолият олиб бораётган ходимларнинг меҳнатларини эътиборга олиш,  соҳанинг кун байрамларида ва миллий байрамларда партия фаолларини   ютуқ ва шодиёна кунларида  партиямиз етакчилари томонидан эътибор қаратиш анъанаси тизимли ва самарали   йўлга қўйилган. 

Хо1

Хусусан,  партия Сиёсий Кенгаши томонидан бир неча йил олдин  таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида хоразмлик партиядошларимизнинг сони тобора ортиб бораётгани билан қувонарли бўлмоқда.

хо3

13-14 май кунлари  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси  Баҳром Абдуҳалимов раҳбарлигидаги бир гуруҳ партия фаолларининг Хоразм воҳасига ташрифи соҳани ривожи учун  тарихий аҳамиятга эга бўлди.

хо4

Айниқса,  партия томонидан таъсис этилган  “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев, партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўрибосари, вилоят Кенгаши депутати   Улуғбек Қурязов, Боғот туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати  Қаҳрамон  Раҳимов,  Шовот туман Кенгаши раиси, “Ёшлар парламенти” аъзоси Меҳриноз Абдиязоваларнинг борлиги партия Хоразм вилоят Кенгашига бўлган эътибор ва эҳтиром  экани билан бир қаторда  Кенгаш  фаолиятини янада ривожлантириш учун хизмат қилиши шубҳасиздир.

Дарҳақиқат, қаерда  эъзоз ва эътибор туйғулари кучли бўлса, шу жойда ривожланиш, ўсиш ва такомиллашиш барқарор бўлади.

  

                                                                Замира Абдуллаева,  

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

 

    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+