Фахрий аёллар учун тиббий кўрик ташкил этилди

05.10.2022 15:10:09

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан ташаббус кўрсатилиб ҳудудларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, партия Музработ туман «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан партиянинг «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида тумандаги 48-сонли Оилавий поликлиника шифокор ва ҳамширалари ҳамкорликда маҳалладаги фахрий аёллар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш бўйича маслаҳатлар берилди. Тадбир давомида фахрий 70 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, терапевт, педиатр, кардиолог ва бошқа йўналишдаги малакали шифокорлар кўригидан ўтишди.

Шунингдек, тиббий кўрик давомида 12 млн. сўмлик 8 турдаги дори-дармонлар тарқатилди.

-Жуда ҳам хурсанд кайфиятда шифокорлар қабулига келяпмиз,-дейди 72 ёшли Зулфия ая Саидбобоева. -Келиним Шаҳлохонни ҳам бошлаб келдим. Соғлиғимиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмоқчимиз. Биз қарияларга ҳам қулай имконият яратилди. Партия фаоллари томонидан тиббиёт ходимларининг ҳудудимизда тиббий кўрик ташкиллаштирилгани жуда яхши иш бўлди. Кексалик туфайли шифокорга учрашишга қийналаётганлар учун ушбу тиббий кўрик жуда қулай вазият бўлди. Мазкур тадбирни ташкил қилган партия фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.

Таъкидлаш керакки, шифокорлар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигидаги ўрни ҳақида тушунчалар беришди.

Тиббий кўрик давомида маҳалладаги ногиронлиги бор фуқароларни уйма-уй юриш орқали кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди.

Муборак Мамадалиева,

Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+