Фахрийлар эътибор ва эъзозда

30.08.2022 17:08:07

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Фахрийлар Кенгаши» раиси Мамыт Аскаровга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан эсдалик совғаси топширилди. «Фахрийлар Кенгаши» раиси Мамыт Аскаров шу кунга қадар халқ таълим соҳасида кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга устоз сифатида фаолият кўрсатиб, кўп минг сонли шогирдларни етиштиришда самарали меҳнат қилиб келмоқда. Нуроний устознинг кўп йиллик меҳнатлари юксак баҳоланиб, 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими унвони билан тақдирланган. Физика-математик фанлари номзоди, доцент. Шунингдек Мамыт Асқаров 2004-2009 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлиб натижали фаолият кўрсатди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+