«Фахрли донор»лар тақдирланди

02.06.2024 18:06:14

«Бор меҳримиз сенга болажон» бу дастур мана кўп йиллардан буён қанчадан-қанча болажонларга нажот, ҳаётга куч бағишлаб келмоқда десак адашмаймиз. Ушбу хайрия акциясида бир неча йиллардан буён ўз қони билан бемор болажонларга такрор ва такрор донорлик қилиб келаётган бир қанча давлат бошқармалари ходимлари, Самарқанд вилоят 1-сон қон қуйиш марказининг «Фахрли донор» сертификати ҳамда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Бундан ташқари Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раис ўринбосарлари Лола Сайидова ҳамда Асқар Холиқовлар томонидан Самарқанд Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига, Конституциямизнинг аудио китоби ҳам топширилди.

 
«Адолат»СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши,
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+