Фаол депутатнинг навбатдаги кўмаги

14.06.2022 15:06:24

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати О.Рафиевалар томонидан партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида шаҳардаги «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, «Аёллар дафтари», «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» рўйхатида турган ва имконияти чекланган аҳолининг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини «Мустақиллик» кўчаси 15/2-28 уйда яшовчи «Аёллар дафтари» рўйхатида турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож Муҳайё Ражабова ҳамда шу кўчанинг 15/2-12 уйда истиқомат қилувчи Зебинисо Бўроновалар ишчи гуруҳга дори-дармон воситасини олишга маблағи етмаётганлигини маълум қилиб, депутатдан амалий ёрдам сўрайди.

Қувонарлиси, депутат О.Рафиева ташаббуси билан ушбу мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Депутатнинг кўмаги билан Муҳайё Ражабова ҳамда Зебинисо Бўроноваларга врачлар рецепти асосида кўрсатилган 10 турдаги дори-дармон воситалари олиб берилди. Депутатнинг кўмаги билан ижтимоий кўмакка муҳтож икки нафар фуқаро бепул дори-дармонга эга бўлдилар. Депутат О.Рафиеванинг хайрли ишидан фуқаролар мамнун бўлиб, унинг ҳаққига дуолар қилдилар.

Дори воситаларини олишга маблағим бўлмай врачлар ёзиб берган дори-дармонни ололмаётгандим. Депутатимиз О.Рафиевага раҳмат айтаман, унинг кўмаги бизларга анча ёрдам берди. Мана шундай сахий депутатларимиз сафи кўпайсин, - дейди Муҳайё Ражабова.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+