Фаол депутатнинг навбатдаги ташаббуси

06.07.2022 16:07:26

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига «Адолат» СДПдан сайланган депутат Абдурауф Аҳмедов томонидан партиянинг «Саховат беназир қадрият» лойиҳаси доирасида хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, депутат А.Аҳмедов томонидан Бухоро шаҳар «О.Хўжаев» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, имконияти чекланган Лола Чориева ҳолидан хабар олиниб, фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Бухоро вилоят бўлимидаги бир гуруҳ аъзолари учун «Яхши дам меҳнатга ҳамдам» шиори остида Қашқадарё вилояти «Мираки» дам олиш масканига ёзги саёҳат уюштирилиб, автобус транспорти ташкиллаштириб берилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+