Фаол фахрийимизга «Меҳнат фахрийси» муборак бўлсин!

08.06.2022 15:06:25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимиз равнақи йўлида фидойилик билан фаолият олиб борган ва олиб бораётган бир қатор нуроний отахону онахонларга «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони топширилди.

Қувончлиси, улар орасида узоқ йиллар давомида «Адолат» СДП Шофиркон туман Кенгаши раиси бўлиб фаолият юритган, ҳозирда эса туман Кенгашининг «Аёллар қаноти» раиси, партиямизнинг фахрий фаоли Ҳамрогул Ашурова ҳам ушбу кўкрак нишонига муносиб деб топилди.

Шу муносабат билан «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши Ҳамрогул Ашурова Жўраевнани ушбу фахрли мукофот билан самимий муборакбод этади. Ҳамрогул Ашуровадаги фаоллик, жўшқинлик, серғайратлилик хислатлари уни ҳеч қачон тарк этмаслигини, шу билан бирга мустаҳкам соғлик-саломатликни ҳамда узоқ йиллар давомида мана шундай партиямизнинг фахрий фаоли бўлиб қолишини тилайди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+