Фаол ёшларга ишонч ортмоқда

27.06.2024 16:06:21

Ўзбекистон «Адолат» СДП фаолиятида «Ёшлар қаноти» аъзолари алоҳида ўрин эгаллайди. Янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқаётган «Ёш адолатчилар»га ишонч ортмоқда.

30 июнь-Ёшлар куни олдидан ана шундай бир гуруҳ фаол ёшлар Сиёсий кенгаш томонидан рағбатлантирилди. Партиямизнинг мақсад ва ғояларини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва сафимизга янги аъзолар қўшишдаги фаоллиги учун Сиёсий кенгаш томонидан Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши мутахассиси Саид Амир Патидинов ҳам бор.

Саид Амир Патидинов, «Ёш адолатчи»:

-Партия сафига кирганимдан хурсандман. Чунки айни «адолатчилар» сафида билимларимни оширяпман, сиёсий майдонга қадам босяпман. Бизга билдирилаётган ишонч замирида катта масъулият бор. Мақсадим давлатимизнинг бугунги сиёсатини «адолатчи» сифатида жамоатчилик орасида тарғиб қилиш.


«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+