Фаол ёшларга ишонч ортмоқда

03.07.2024 10:07:29

Ургут туманида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Ургут туман Кенгаши томонидан фаол ёшлар иштирокида «ЁШЛАР КEЛАЖАК БУНЁДКОРЛАРИ» номли давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фаолиятида «Ёшлар қаноти» аъзолари алоҳида ўрин эгаллайди. Янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқаётган «Ёш адолатчилар» га ишонч ортмоқда.

Ушбу тадбирда ана шундай бир гуруҳ фаол ёшлар Адолат социал-демократик партияси аъзоси сафига қўшилди. Партиямизнинг мақсад ва ғояларини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва сафимизга янги аъзолар қўшишдаги фаоллар орасида Хуршид Насимов ҳам бор, «Ёш адолатчи»-Партия сафига кирганимдан хурсандман. Чунки айни «адолатчилар» сафида билимларимни оширяпман, сиёсий майдонга қадам босяпман. Бизга билдирилаётган ишонч замирида катта масъулият бор. Мақсадим Давлатимизнинг бугунги сиёсатини «адолатчи» сифатида жамоатчилик орасида тарғиб қилиш!- дейди янги аъзоликка қабул қилинган адолатчимиз Хуршид Насимов.

 

Замира Абдурахмонова,
«Адолат» СДП
Ургут туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+