Фаолимиз ўзи ўқиган мактабига бир миллион сўмлик китобларни совға қилди

18.11.2021 02:11:37

Жорий йилнинг 16-ноябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фаол ёшларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Хуршид Тўхтаев Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган 32-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этди. Мазкур мулоқотда фаолимиз мактаб ўқувчиларининг муаммо ва таклифларини ўрганиб, уларга қимматбаҳо китобларни совға қилди.

Ташриф чоғида ёшларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида, келажагимиз эгаларига Президентимиз томонидан олиб борилаётган бугунги кундаги одилона ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур жараёнда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоб олиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, мактаб ўқувчилари томонидан берилган саволларга қонун ва қарорларга асосан атрофлича жавоблар берилди.

Тадбир якунида мактаб жамоаси "Ёшлар парламенти" аъзосига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шу ўринда айтиш мумкинки, "Ёшлар Парламенти" аъзоси, партиямиз фаоли бошлаб берган ушбу ажойиб ташаббусдан илҳомланиб, бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз ҳамда мансабдорларимиз ўзлари таҳсил олган мактабларига энг зарур китобларни совға қилсалар,  бу каби ташаббуслар келажакда Учинчи Ренессансни ёшларимиз билан бирга қуришимизга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатишга ишонамиз!

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Ахборот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+