Фаолиятингиз қониқарлими?

25.07.2024 09:07:03

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилояти кенгаши фаоллари иштирокидаги йиғилиш олдига шундай савол қўйилди. Партия вилоят кенгаши ходимлари ва ҳудудий кенгаш раислари ортга назар ташлаб, ўз иш фаолиятига танқидий кўз билан қарадилар.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Расулов дастлаб Ўзбекистондаги сиёсий жараёнлар, унда «Адолат» СДПнинг иштироки ва олдинда турган вазифаларга тўхталди. Сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, электоратимиз ишончини ошириш ва сиёсий майдондаги ўрнимизни мустаҳкамлаш ҳар биримиздан янада фаолликни. ташаббускорликни талаб этишини таъкидлади.

Андижонлик «адолатчилар» жорий йилнинг ўтган даврида сезиларли ютуқларни қўлга киритган. Партиявий тадбирларни ташкил этиш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, партиямизнинг танилувчанлигини ошириш ва сафимизни янги аъзолар билан кенгайтиришда ўсиш кузатилмоқда. Бу борада айниқса Андижон шаҳар. Избоскан ва Жалақудуқ туман кенгашларида намунали иш ташкил этилган.

Ютуқлар баробарида камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айрим туман кенгашлари томонидан партия сафига янги аъзолар қабул қилиш ва аъзолик бадалларини туширишда сусткашлик қилинмоқда. Булоқбоши, Бўстон, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларининг етакчилари фаолликни ошириши лозим. Бу сиёсий жараёнларда партия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўткирбек Зокиров, Ўзбекистон «Адолат» СДП Бўстон туман кенгаши раиси:

-Танқидий-таҳлилий руҳдаги бугунги йиғилишдан ўзимизга хулоса қилиб олдик. Ташаббус бўлмаган, сусткашлик кузатилган жойда ижобий натижа бўлмаслиги аниқ. Берилган кўрсатмалар асосида фаолиятимизни янгича ташкил этамиз. Туман кенгаши фаоллари бу таклифимизни қўллаб-қувватлашига ишонаман.

Йиғилишда иштирок этган партия Сиёсий Кенгаши масъул ходими Сарварбек Эргашев маҳаллий кенгашлардаги депутатлар фаолияти, сессия ва доимий комиссияларга масала киритиш юзасидан ўз фикрларини билдирди. Партия етакчиси ва маҳаллий кенгаш депутати биргаликда ишлаши лозимлиги. айрим туманларда бу борада етарли иш ташкил этилмаётганини кўрсатиб ўтди.

Йиғилиш иштирокчилари жамоатчилик орасига янада чуқурроқ кириб бориш мақсадида тарғибот ишларини кучайтириш, ОАВ билан ишлаш, айниқса ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+