Фаоллар таклифлари муҳокама этилди

24.06.2022 14:06:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан туман марказий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партия туман Кенгаши раиси З.Ашурова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман БПТ аъзолари, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари иштирок этдилар.

шофиркон2

Йиғилишни партия туман Кенгаши раиси З.Ашурова кириш сўзи билан очиб, олиб борди. Тадбир аввалида Асосий Қонунимиз, амалдаги қонунчилик ва қонун ижодкорлиги хусусида сўз юритилди. Кейинги йилларда қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришларда жамоатчиликнинг иштирок этаётгани ва ҳар қандай қонун жамият ривожига хизмат қилишлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбирда фаоллар томонидан Конституциямизга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар билдирилиб, фикр-мулоҳазалари айтилди.

Савол-жавоб ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлган йиғилишда фаоллар томонидан ўндан ортиқ масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Таклифлар маъсул комиссияга етказиладиган бўлди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+