Фармон лойиҳасида акс этиши лозим бўлган масалалар таҳлил этилди

06.11.2020 11:11:26

Навоий вилоятида Кармана туман Кенгаши томонидан “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон “Адолат” СДП  Навоий вилояти Кенгаши депутати Раъно Ризаева ташаббуси билан ташкил этилиб, унда вилоят болалар кутубхонаси, туман партия Кенгашлари раиси, партиядан сайлангган депутатлар ва партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирдан мақсад Президент Фармони лойиҳаси мутахассислар ва партия фаоллари иштирокида кенг муҳокама қилинди. Жумладан, ҳужжатда келтирилган педагог ходимларнинг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масаласига аҳамият қаратилди. Сўзга чиққанлар томонидан малака ошириш тизимини “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида такомиллаштириб бориш механизми қўллаб-қувватланди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП  Навоий вилоят Кенгаши депутати Ръно Ризаева  кириш сўзи билан очиб, “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасининг муҳокамаси мазмун-мохиятини хақида гапириб ўтди.

Ҳозирда партия томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган лойиҳаларда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, партия аъзоларини, уюшмаган ёшларни кенгроқ жалб этиш, уларни қизиқтирадиган масалаларни белгилаб, янги лойиҳаларни илгари суриш зарур. Ушбу масалада доимий равишда аҳолининг ижтимоий қатлами фикрларини ўрганиб, таҳлил қилиб бориш лозим.

Тадбирда замонавий ташвиқот воситалари билан ишлаш, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашув ва мулоқотларда партиянинг позияциясини қонун ижодкорлиги ва ижтимоий, социал соҳалар мисолида аниқ ва равшан кўрсатиб бериш уларнинг ишончи ва қизиқиши ошишига хизмат қилиши таъкидланди.

Жонли мулоқот руҳида кечган йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Фозил БАХРОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилояти Кенгаши

бош мутахасисси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+