Фармонга муносабат

12.02.2024 14:02:40

Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад янгиланган Конституция қоидаларини тўлақонли рўёбга чиқариш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятидаги мураккабликларни бартараф этиш, қонунчиликнинг тизимлилигини таъминлашдан иборатдир.
Фармонга кўра, “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили асосида маҳаллий ижроия ҳокимият ваколатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Фармон билан жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та вазифа, функция ва ваколатлар маҳаллий Кенгашларга ўтказилмоқда.
Жумладан Таълим соҳасида:
Тегишли ҳудудда давлат боғча ва мактабларини ташкил этиш бўйича қарор айнан маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинади.
Эндиликда, ҳудуддаги эҳтиёжни ҳар томонлама ўрганган ҳолда, қайси ҳудудда, маҳаллада янги мактаб ёки боғча ташкил этиш керак, қайси бирини кенгайтириш, қайсисини тугатиш кераклигини аҳоли иродасининг кўзгуси бўлмиш халқ вакиллари ҳал этади.
Шу биргаликда, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Шаҳарсозлик ва транспорт Ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларидаги ўзгаришлар маҳаллий Кенгашлар қарори билан амалга оширилади.
Таъкидлаш жоиз, бу каби ваколатларнинг эгаси этиб маҳаллий Кенгашларнинг белгиланиши жамият ҳаёти учун муҳим бўлган масалаларни аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда халқ вакиллари томонидан ҳал қилиш имконини беради.

Шехроз Норов
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Когон туман Кенгаши раиси,
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги
“Ёшлар парламенти” аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+