Фаровон оила сари

17.05.2022 10:05:13

“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида Бухоро давлат университетида “Халқаро оила куни” муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан оила муқаддас ва буюк неъмат эканлиги таъкидланди. Айтилганидек, оилалари мустаҳкам жамият барқарор ривожланади, гуллаб-яшнайди. Шунингдек, оиланинг муқаддас эканлигини ҳар бир инсон ёдда сақламоғи, англаб етмоғи шарт ва зарурлиги қайд этилди.

Тадбирда университет талабаларидан ташкил топган “Бухорий” театр жамоаси томонидан намойиш этилган драматург Жамол Камолнинг “Армон” шеърий достони асосида яратилган “Аёл матонати” саҳна кўриниши тадбир иштирокчиларига ўзгача кайфият улашиб, байрам туҳфасини ҳадя этди.

Йиғилганлар ушбу тадбирдан маънавий озуқа олиб ўз дунёқарашларини янада бойитдилар.

Жўрабек ЖЎРАЕВ,

“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+