Муаммони ўз вақтида ҳал этиш мумкинми?

30.05.2021 18:05:56

Қашқадарё вилояти “Адолат” СДП Кенгашининг Чироқчи туман депутати Собир Аҳмедов томонидан бахтсиз ходиса тафсилотлари ўрганилганда 21 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида А-378 “Самарқанд  Ғузор” автомобиль йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 7 ёшли қизчани уриб юборган ва оқибатда у вафот этган. Аниқланишича қизча қўшни қишлоқдаги мактабнинг тайёрлов гуруҳига бораётган бўлган.

Чироқчида аёлларнинг мактаб биноси қурилиши учун йўл ёпиши ҳодисаси тўлиқ ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди. Чироқчида ЙТҲ содир бўлган ҳудудда мактаб қурилиши 2022-2023 ўқув дастурига киритилганлиги ҳамда бу жараёндан туман масъуллари ва аҳолиси тўлиқ хабодор қилинган. Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади.

 

Самандар ИХТИЁРОВ,

туманлараро ижрочи котиб

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+