Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур

17.07.2024 11:07:13

Ўзбекистон «Адолат» СДП нинг «Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгаши депутати Хайрулла Турғунов ташаббуси билан тумандаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва «Беклар» МФЙ ҳамкорлигида турли спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган эди.

Бугунги кунда каратэ, кикбоксинг, енгил атлетика, волейбол, шахмат-шашка тўгаракларида юзлаб ўғил-қизлар мунтазам шуғулланиб келмоқдалар. Улар орасида вилоят ва республика мусобақаларида иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритган ёшлар сафи ортиб бораётгани қувонарли ҳол. Айниқса, бокс тўгараги раҳбари Абдужалил Рустамовнинг 2 нафар шогирдлари халқаро ва Осиё чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлиб, олийгоҳларга имтиёзли қабул қилингани ёшлар ўртасида спортни оммавийлигини янада оширишга қўл келмоқда.

Бугунги кунда ўқувчи ёшлар мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП кубоги учун ўтказиладиган туман миқёсидаги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+