Фидойи депутатимиз меҳнатлари эътироф этилди

20.05.2024 10:05:40

16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида «Central Asia – 2024»: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» XVII Халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, унда партиямиздан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати, Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар кутубхонаси директори Раъно Ризаева «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Эл ва юрт, халқ, миллат маънавияти йўлида меҳнат қилган инсонлар ҳеч қачон назардан четда қолмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни кўп сонли сафдошларимиз, партиядошлар номидан депутатларимизни юксак эътироф билан қизғин муборакбод этамиз.

«Адолат» СДП
Навоий вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+