Фидойилар мукофотланди

06.09.2021 20:09:39

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ фаоллар орден ва медаллар билан мукофотланди.

Тақдирланганлар сафида  Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати  Шокир Уришов,  Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутати Нигора Холходжаева, Халқ депутатлари Қибрай  тумани Кенгаши депутати Махсуд Умаров, Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши депутати Алишер Қурбонов, Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутати Мавлуда Бердиқулова,  Халқ депутатлари Бекобод шаҳар депутатлари Гулзира Шарипова, Аҳмаджон Узоқовларнинг ҳам борлиги жамоамиз томонидан кўтаринки руҳда қарши олинди.

“Адолат” СДП Тошкент вилояти жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари  сафдошларимизни юксак мукофот билан табриклайди ҳамда уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, Ватанимиз равнақи йўлидаги келгуси меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди!

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+