Фориш туманида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ўтказилди

05.07.2021 11:07:30

Фориш туманидаги 18-сонли мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фориш туман Кенгаши ташаббуси билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Адолатли қайнона” кўрик танлови ўтказилди.

Танловда маҳаллалардан 8 нафар ҳурмат ва эътиборга эга онахонлар иштирок этишди. Улар ўз ҳаёт йўллари, келинларга муносабат, рўзғор тутиш сирлари, фарзандлар тарбияси, оилавий муносабатларни йўлга қўйиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш ҳақида ўз фикрларини ҳакамлар ҳайъати аъзоларига саҳна кўринишлари орқали намойиш этишди.

Танлов якунига кўра туманнинг “Ойбек” маҳалласида яшовчи Дамира Эгамова 3-ўринни, “Эгизбулоқ” маҳалласида яшовчи Оиша Абдиқулова 2-ўринни, “Амир Темур” маҳалласида яшовчи Муҳаббат Шерматова эса 1-ўринни қўлга киритишди.

Танлов ниҳоясида ғолибларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Фориш туман Кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Умида БЎРАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фориш туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+