Фракция аъзолари қонун лойиҳаларини атрофлича муҳокама қилишди

03.10.2022 18:10:47

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари дастлаб “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Мазкур лойиҳа билан фуқаролар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини электорат манфаатлари, партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, атрофлича муҳокамадан ўтказди, унинг ҳар бир нормаси қизғин муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Йиғилишда шунингдек, “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг жорий йилнинг 27-30 сентябрь кунлари сайлов округларидаги аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувларида кўтарилган масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича маъсул ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

Кун тартибидаги барча масалалар фракция аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+