Фуқаролар халқ дарди билан ёниб

09.06.2021 11:06:18

Халқ дарди билан яшаш, уларни қийнаб келаётган мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги куннинг долзарб маслаларидан биридир. 7 июнь куни таҳминан эрталаб соат 09:00 дан 10:20 ларга қадар “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли Aйратом темир йўл бекати ҳудудида Чироқчи туман Aйратом қишлоғи фуқаролари темир йўл устига йиғилганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда музокараларга сабаб бўлди.

Aҳолининг темир йўл бекатига йиғилишининг асосий сабаби қишлоқ аҳли туман ҳокими Хуррам Жўраевдан қишлоқда электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги учун қишлоқни электр энергияси билан таъминлаш, яъни қишлоққа келадиган электр энергиясини бошқа кучлироқ трансформаторга улашни сўраган. Туман ҳокими белгиланган вақтда Aйратом қишлоғига электр энергияси масаласини ҳал қилиш учун келмаганлиги сабабли аҳоли темир йўл атрофига йиғилган. Тошкент – Қарши йўналиши бўйича ҳаракатланувчи “Aфросиёб” тезюрар поезди график бўйича ушбу бекатдан соат 10:48 да ўтиб кетиши белгиланган. Поезд келишидан тахминан 28 минут олдин Чироқчи туман ҳокими Х.Жўраев ўзи келиб темир йўл атрофида йиғилган қишлоқ аҳолисини Aйратом қишлоғи Маҳалла фуқаролар йиғинига олиб кетди ва уларнинг муаммолари атрофлича ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, “Aфросиёб” тезюрар поезди график бўйича ушбу бекатдан соат 10:48 да ўтиб кетган. Поезд тўхтамаган ва ҳеч қандай зарар ёки талофат бўлмаган.

Аммо мутассадди ташкилотлар муаммони шунчалар мураккаблаштирмасдан ўз жойида ҳал этганида эди, бир неча фуқаролар ўз ҳаётини хатарга қўйиб, бошқаларнинг ҳам тинчини бузмаган бўлар эди. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ҳар бир раҳбар халқ мурожаатини инобатга олса, қанчадан-қанча кўнгилсизликларнинг олди олинган бўлар эди.

 

Собир АҲМЕДОВ,

Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+