Фуқаролар мурожаати  асосида  1 километрлик ички йўл асфальт қилинди

09.09.2022 15:09:21

     Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаббат Шаропованинг шу кеча-кундузда халқ манфаати йўлида олиб бораётган ишларидан сайловчилар мамнун бўлишаётир. Депутатнинг  фуқаролар мурожаатига  алоҳида эътибори туфайли кун сайин хайрли ишларга қўл урилаяпти.  Унинг бевосита саъи ҳаракати билан амалдаги йилнинг август сентябрь  ойларида Қарши шаҳридаги  Шайхали маҳалласидаги 1 километрдан ортиқ ички йўллар асфальт қилинди. Бундан маҳаллада умргузаронлик қилаётган ёшу -қари мамнун бўлди.

     Шунингдек, маҳалла фуқаролари депутатга ички йўлларнинг носозлигидан ҳам шикоят қилишди. Депутат бу муаммони ҳам обдон ўрганиб, аҳоли  талаби асосида шаҳардаги йўл қурилиш идораси ва ободонлаштириш бўлими ҳамкорлигида 2 километр масофадаги ички йўлларга шағал ётқизилди.Фуқаролар мурожаати асосида депутат маҳалла ҳудудига  чиқиндихоналар  ўрнатиб,  ободонлаштириш ишларига  бош-қош бўлаётир. Узоқ вақтдан буён фаолият юритмай келаётган  Шайхали МФЙ ҳудудидаги   18-сонли ДМТ ташкилотини  ишга туширилишига  ҳам ўз ҳиссасини қўшди.

                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

                                                      Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+