Фуқаролар мурожаатлари ижобий ечим топмоқда

10.01.2024 14:01:47

Йўлларимиз равон, тунлари эса кўчалар чароғон бўлса, айни муддао. Аксинча бўлса-чи? У автоулов ҳайдовчилари ва йўловчиларни ҳалокатга етаклаши мумкин.
Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғини марказидаги катта йўл эса бугунги кун талабига жавоб бермаганлиги, қатновнинг ҳаддан ортиқ кўплиги, бироқ йўл инфратузилмаси бугунги кун талабига жавоб бермаслиги, торлиги туфайли турли автоҳалокатлар содир бўлиб туришидан маҳаллий аҳоли юрак ҳовучлаб, бу ерларда ҳаракатланишга қийналар эди.
“Оқбилол” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати - Асилбек Эркабоевга ушбу масалани ижобий ҳал этиш юзасидан мурожаат қилишди.
Депутатнинг саъй ҳаракати туфайли мутасадди идоралар ва ҳомийлар билан биргаликда муаммолар атрофлича ўрганилди. Транспорт воситалари эгалари ва йўловчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида энг аввало йўл кенгайтирилди, йўл четларига тунги чироқлар ва светофор ўрнатилди.


Бу албатта қишлоқ аҳолисини қувончига сабаб бўлди. Бу эса мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг республика ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича берилган топшириқ ва кўрсатмаларининг олис манзилларда ҳам бирдек таъминланишига эришилаётганлигининг ёрқин ифодасидир.


Оқбилолликлар бугун мурожаатларининг амалдаги хайрли ижобатидан беҳад миннатдор.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+