Фуқаролар қабули – мулоқот ва муаммолар ечими

25.03.2024 11:03:13

Президент Шавкат Мирзиёев 4 та сектор — ҳоким, прокурор, солиқ инспекцияси бошлиғи ва ички ишлар бўлими раҳбари туман ва шаҳарлар учун масъул эканлиги, «Тўртта сектор раҳбари одамлар то рози бўлмагунча кабинетида ўтирмайди», - дея таъкидлагани ва улар қандай ишлаши кераклиги юзасидан раҳбарларга вазифа юклатилгани барчамизга маълум.
Бугунги кунда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жойларда аҳоли томонидан кўтарилган тизимли муаммоларга ечим топиш ва одамларни рози қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Хусусан прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ҳал этишга алоҳида катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Сирдарё тумани 2-сектори раҳбари туман прокурори Артиқов Феруз Ўралович томонидан Бахт шаҳри «Хазина»», «Тинчлик», «Тадбиркор» маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Сайёр қабулда Бахт шаҳар ҳокими Олимжон Бердиев, «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Салохиддин Элмуродов, маҳаллалар еттилиги иштирок этишди. Учрашувда ўттизга яқин фуқаролар соғлиқни сақлаш, кредит ажратиш, бандлик, моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди. Кўплаб мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ечими вақт ва маблағ билан боғлиқ масалалар назоратга олинди. Сўнгра, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда 2024 йилни «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан ёшларга келажакда касб эгаллашлари, бандлигини таъминлашда кўмак бериш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Учрашувда «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Салохиддин Элмуродов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-209-сон Фармони ҳамда ПҚ-402-сон қарорининг белгиланган топшириқларни амалга ошириш мақсадида «Маҳалла еттилиги» вазифалари тақсимланиб, маҳалла ҳудудидаги муаммо ва камчиликларни ҳамкорликда ҳал қилиш механизмлари белгиланган, ҳар бир фуқаро мурожаатларида инсон тақдири ётганлиги, муаммони ҳал қилишда депутатлардан фойдаланиш, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш ваколати юзасидан маҳалла еттиликларига ҳуқуқий тушунча берилиб, бу борада Президентимизнинг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра (ПФ–28-сон, 02.02.2024 й), жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди. «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+