ФУҚАРОЛАРДА ҲАЙДОВЧИЛИК МАДАНИЯТИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ

14.02.2022 13:02:34

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 февраль куни йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

– Бу масалани охирги беш йилда бирор раҳбар, бирорта ташкилот жиддий ва таҳлилий муҳокама қилмаганлиги танқид қилинди.

Давлатимизда автотранспорт воситалари кўпайиши билан йўллар сифати, йўл белгилари, ҳайдовчилар малакасига алоҳида эътибор қаратиш ҳозирда муҳим вазифа ҳисобланиши лозим. Чунки, охирги йилларда автотранспорт воситаси иштирокида автоҳалокатлар кўпайиб, йўлларда пиёдалар, машина ҳайдовчилари орасида ўлим кўрсаткичи юқорилиги аянчлидир.

Жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, бундан буён, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий қилиниши муҳим ташаббус. Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва қайта имтиҳон топширади.

Энди жуда тўғри айтилган яна бир масала: мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги шарт. Ҳозир бунга амал қилиш деярли йўқ. Агар чора қатъий, оғирроқ бўлса, ота-оналар ҳам юрагини ҳовучлаб ўтирмасди.

Менимча, ҳаммасидан кўра йўллар сифатли таъмирланса, қоидабузарликнинг катта қисми камайган бўларди.

Дилшунос Абдуллаева,

халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+