Фуқароларнинг муаммолари ўрганилди

17.08.2022 14:08:15

«Адолат» СДП Когон туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева ҳамда туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида тумандаги «Уба чули» ва «Беклар» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди. Баъзи мурожаатларга ишчи гуруҳ томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар жойида қаноатлантирилди.

бух3_6

Шу билан биргаликда, ишчи гуруҳ томонидан тумандаги 2-умумтаълим мактаби фаолияти ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқилди.

бух1_8

Шунингдек, мактабда яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, мактаб ошхонаси ҳам кўздан кечирилди. Мавжуд муаммолар юзасидан масъулларга ишчи гуруҳ томонидан таклиф ва тавсиялар берилиб, муаммонинг бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+