Фуқароларнинг сиёсий билимлари оширилди

17.08.2022 10:08:44

Мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Хусусан, Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашига «Адолат» СДПдан сайланган депутат Дилфуза Эргашева томонидан партиянинг «Адолат»нинг сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни» лойиҳаси доирасида шаҳардаги «Алишер Навоий» МФЙда яшовчи фуқаролар иштирокида сиёсий-ўқув ўтказилди.

Сиёсий-ҳуқуқий ўқувда Президентимизнинг фармон ва қарорлари, қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти, дунё сиёсий саҳнасида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+