Ғайрат, шижоат ва масъулият бағишлади

06.07.2021 17:07:35

Йилдан-йилга Ўзбекистон ёшлари учун яратилаётган имкониятлар кўлами кенгайиб боряпти. Бунга кеча Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида ўтказилган талабалар ва ёшлар форуми яна бир мисол. Юртимизда биз ёшларга яратилаётган имкониятлар самараси ўлароқ бугун тенгдошларимиз кўплаб юқори марраларни забт этишмоқда.

Ёшлар куни муносабати билан ўтказилиши анъанага айланган тадбирда Президентимиз иштирок этди. Биз, ёшларни байрам билан қутлаб, ёшлар учун кўплаб қулайликлар яратилишини таъкидладилар. Айниқса “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтар”идаги ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш айниқса жамиятимиздаги фаолликларини ошириш бўйича алоҳида қайд этиб ўтди.

“Келажак лидерлари” фаолиятини янада такомиллаштириш, Давлат хизматида янги авлод кадрларни тайёрлашнинг янгича тизимини йўлга қўйиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиш борасида ўзининг таклифларини билдиириб ўтдилар.

Давлатимиз раҳбари хорижда таҳсил олаётган, йирик ва етакчи компанияларда фаолият олиб бораётган кўплаб иқтидорли ўғил-қизлар, ёшлар ҳақида ҳам тўхталиб, юксак билим ва малакага эга ёшларни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб беришга ваъда берар экан, уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизимни жорий этиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Бундай кенг имкониятни яратилиши биз ёшларга яна бир карра ғайрат, шижоат ва масъулият бағишлайди. Биз ёшлар ана шундай яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, юксак марралар сари дадил одим ташлаймиз.

 

Қурбонали ИЛАШЕВ,

“Келажак лидерлари” клуби аъзоси, Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши Ёшлар қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+