Гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқи

19.09.2022 11:09:27

Кейинги вақтда жамиятимизда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоялаш ва гендер тенглигига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу борада жалақудуқлик «адолатчилар» томонидан уйда ўтирган аёллар иштирокида ташкил этилаётган тадбирлар ижобий самара бермоқда.

«Адолат» СДП Жалақудуқ туман кенгаши ва партиямиздан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари ташаббуси билан «Аёл ҳуқуқларини таъминлаш - тенглик тамойилининг муҳим омили» мавзусида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга қаратилди. Унда уй беклари билан бирга тиббий хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида аёлни улуғлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш хусусида сўз юритилди. Ёлғиз яшовчи ва имконияти чекланган фуқароларга хизмат кўрсатаётган ижтимоий ходимлар фаолиятини жонлантириш борасида таклифлар билдирилди,

Тўйдихон Алибоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси:

-Олдимиздаги асосий вазифа хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш. Қачонки улар ўз ҳуқуқларини билса фаоллиги ошади, қонун бузилиш камаяди. Маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳуқуқшунос сафдошларимиз иштирокида ўтказилаётган тадбирлар айни шу мақсадга қаратилмоқда.

Тадбир якунида Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунча берилди.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

        

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+