Гендер тенглиги-жамият ривожида муҳим аҳамиятга эга

13.06.2024 15:06:25

Ўзбекистон «Адолат» СДП Денов туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида Денов туман Абу Али Ибн Сино номли жамоат саломатлик техникумида партиянинг «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Янги Ўзбекистонда гендер тенглик масалаларига янгича ёндашув» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда партия туман Кенгаши ва «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, техникум хотин-қизлар Кенгаши фаоллари, БПТ аъзолари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан маърузалар қилинди. Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини муҳокама қилиш, шунингдек хотин-қизларнинг гендер тенглик масалалари бўйича хабардорлик даражасини ошириш, бугунги кунда гендер тенгликка эришиш нафақат демократик қадриятлардан бири, балки ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланиши таъкидланди.

Моҳиба Тўхтаева, Денов туман Абу Али ибн Сино номидаги саломатлик техникуми хотин- қизлар бўйича директор ўринбосари:

  • Гендер тенгликни таъминлаш, аёлларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни ҳамда истиқболимиз эгалари ҳаётидаги ўзгариш ва янгиланишларни кенг тарғиб этиш, соҳага доир давлат дастурлари ижросига кўмаклашиш, ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онгини ўстириш орқали хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Мана мамлакатимизда хотин-­қизларга доир давлат сиёсати янгича мазмун­-моҳиятда бошланганига етти йилдан ошди. Буни хотин-­қизлар турмуш шароити яхшилангани, кайфияти кўтарилгани, дунёқараши, ҳаётга муносабати ўзгаргани каби қатор жиҳатларда кўриш мумкин. Шу маънода айтиш жоизки, бугунги Ўзбекистон хотин­-қизлари бундан ­олти-етти йил аввалги хотин-­қизлар эмас. Уларнинг ҳар бири эзгу орзу- ­умидлар билан яшамоқда. Албатта, бунга ўзига хос муҳим асослар бор ва катта замин яратилган. Юртимизда аёллар ҳуқуқлари ҳимоясини тубдан кучайтириш, ҳар томонлама қўллаб-­қувватлашга доир 40 дан ортиқ меъёрий-­ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.

Тадбирда маърузачилар томонидан Ўзбекистонда «Гендер-мадад» ҳуқуқий маслаҳат платформаси хусусида ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек, аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик илдизини биргаликда қуритиш ҳақида келишиб олинди. Иштирокчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида амалга оширилиши зарур бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Муяссар Абдуназарова,

"Адолат" СДП
 Денов туман «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+