Ғояларимиз аҳоли гавжум жойларда тарғиб қилинди

19.12.2019 15:12:21

“Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий шаҳридаги Ислом Каримов ҳамда Навоий номли кўчаларда “Биз – адолат тарафдоримиз” шиори остида митинг ўтказилди.

Тадбирда партия томонидан парламентимиз қуйи палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, партия фаоллари иштирок этди.

Митингда сўзга чиққан депутатликка номзодлар ҳамда фаоллар томонидан  партиянинг сайловолди дастурида кўтарилган масалалар тўғрисида шаҳар бўйлаб пиёда юриб, аҳоли гавжум жойларда тарғиб қилинди.

Қувонарлиси, дастурдаги “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилмоғи керак” ғояси давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини таъкидлаб, халқ ҳокимиятининг тимсоли бўлмиш вакиллик демократияси институтининг роли ва аҳамиятини янада ошириш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, адвокатура институни такомилаштириш  каби масалалар иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Аҳамиятлиси, дастурдаги олий таълим муассасаларида квотасиз таълимни жорий этиш, стипендияларни ошириш каби масалалар талабалар томонидан қизғин кутиб олинди.    

Барча митинг иштирокчилари бир овоздан партиянинг “Адолат – ҳар бир инсон учун!” шиорини жўр бўлиб айтиб, шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланишди ва ўзаро жипслигини намойиш этишди.

“Адолат” паради тарзида ўтган митингни ЕҲҲТ кузатувчилари кузатиб бориб, партия тарафдорлари фаолиятига юқори баҳо беришди.  

“Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+