Гулистон шаҳрида сиёсий партиялар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди

15.09.2022 16:09:10

Гулистон шаҳар Алпомиш спорт марказида «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, «Президентнинг 5 муҳим ташаббуси» доирасида, 5 та сиёсий партия ходимларидан ташкил топган жамоалари ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил қилинди.

Бу каби спорт мусобақаларни ташкил этишдан пировар мақсад, энг аввало жамиятда соғлом муҳитни қарор топтириш, ҳам ақлан, ҳам жисмонан баркамол авлодни тарбиялашдан иборатдир.

сирдарё3

Мана шундай эзгу мақсад йўлида ташкил этилган мазкур футбол мусобақаси жуда қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди.

сирдарё2_6

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларга партия раҳбарлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

“Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+