Гулистон шаҳридаги “Намуна” маҳалласида “Оналар боғи” ташкил этилди

06.04.2022 14:04:59

 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, экологик вазият барқарорлигини таъминлаш баробарида, халқимизнинг кўчат экиб, боғ яратишдек эзгу қадрият ва анъаналарини ўзида мужассам этади. Бу борада Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан хайрли ташаббусга қўл урилди, мамлакатимизнинг барча маҳаллаларида “Оналар боғи” яратилмоқда.

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси

Бугун Гулистон шаҳридаги “Намуна” маҳалласида ҳам “Оналар боғи” ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари ажратилган майдонга 100 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди.

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси

-        Ушбу лойиҳа шаҳримиз хотин-қизларини янада жипслаштирди, -дейди Гулистон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Азиза Пайзиева.

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси

Дарҳақиқат, бирдамликда ҳикмат бор. Бугун ҳамжиҳатликда ерга қадалган ниҳоллар улкан боғга айланажак, “Оналар боғи”  ёш авлодга ибрат бўлажак.

 

Сирдарё вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+