Гурланда маънавий-маърифий тадбирлар қизғин паллада

14.12.2022 16:12:58

Гурлан туманидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Адолат» СДП Гурлан туман Кенгаши томонидан «Биз зўравонликка қаршимиз!» акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, мазкур мактабнинг ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамда психолог ҳамда шифокорлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида, партия туман Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, партия томонидан «Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи» лойиҳасининг мазмун ва моҳияти, лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар ва бошқа устувор йўналишлар тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

Мактаб психологи М.Матмуродова зўравонликнинг оқибатлари ва унинг келиб чиқиш сабаблари, оилаларда маънавиятнинг шакллантиришда оила аъзоларининг ўрни каби масалалар юзасидан ҳаётий мисоллар орқали тушунчалар бериб ўтди. Бир-биридан қизиқарли ўйин ва машғулотлар иштирокчиларни руҳан соғломлаштиришга хизмат қилди.

Мактаб шифокори Т.Юсупова ўқувчи ёшларга соғлом турмуш тарзига риоя қилиш,  репродуктив саломатлик тўғрисида ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнгида ёшлар қизиққан саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Туманда бу каби тадбирлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Азамат МАДРИМОВ,

«Адолат» СДП Гурлан туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+