Гурланлик ёшлар тил байрамини муносиб нишонламоқдалар

24.10.2022 12:10:52

«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ва Гурлан туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрийлар ва ногиронлари Хоразм вилоят бўлими ва Гурлан туман бўлинмалари ҳамкорлигида тумандаги 19-сон умум ўрта таълим мактабида «Она тилимга эҳтиром» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Партия фаоллари, депутатлари, жангчи-фахрийлар ҳамда мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этган тадбирда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилгани ва тилнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни каби мавзулар юзасидан фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин кечди.

Жангчи-фахрийлар томонидан тинч ва осуда ҳаётимизни қадрига етиш, давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, юрт дарди билан яшашни ўзида мужассам этган фикрлари ёшларда тилимизга бўлган ҳурматни, Ватанимизга бўлган садоқатини янада мустаҳкамлади.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, ёшларнинг байрамона саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлари иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+