Хайрли ташаббусга кўмакдош «Адолатчилар»

03.06.2022 20:06:10

1 июнь куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан «Бор меҳримиз сенга болажон “ шиори остида уюштирилган беғараз донорлик акциясида Қашқадарёликлар ҳам фаол қатнашдилар.

Эрта тонгданоқ вилоят қон қуйиш маркази саховатпеша, мурувватли инсонлар билан гавжум бўлди. Шу куни 100 нафардан зиёд олийҳиммат юртдошларимиз ўз ихтиёрлари билан қон топширдилар.

-Мен бугун биринчилардан бўлиб акцияда иштирок этганимдан мамнунман,-дейди партиянинг «Аёллар қаноти» фаоли, Қарши шаҳар ҳокими маслаҳатчиси –Ораста Ташева.- Менинг оз бўлсада топширган қоним бетоб болажонларга ас қотса ўзимни жуда бахтиёр ҳисоблардим.

Шу куни акцияда вилоятнинг барча туманлари партия аъзолари иштирок этиб, чин кўнгилдан хаста болаларнинг тезроқ соғайиб кетишлари учун ўз таналаридаги қонларини ҳадя этдилар. Ушбу акцияда вилоят бўйича энг кўп киши Қарши шаҳридан қатнашди.

-Инсон учун хасталикдан, ёшликдан соғлиқни йўқотишдан ёмони йўқ. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз «Адолат» СДП томонидан уюштирилган бу каби хайрли ва савоб акцияларда иштирок этайлик,- деди Қарши шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Наргиза Хонқулова.- Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак.

Тиббий ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам бериш ҳамда истиқболимиз эгалари саломатлигини муҳофаза этиш мақсадида уюштирилган донорлик акциясида Қашқадарё вилоят Адлия Бошқармаси, Қашқадарё вилояти бўйича Миллий Гвардия Бошқармаси, Қарши шаҳар ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар ва партия фаоллари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Мадина Аллабердиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошидаги "Ёшлар парламенти" аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+