Хайрли ва савобли ишда фаол бўлинг!

02.12.2022 15:12:38

«3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида 1-2 декабрь кунлари «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида Республика бўйлаб беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.

Партия томонидан «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган ушбу беғараз донорлик акциясини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали қонга муҳтож беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Шунинг учун ҳам, хайрли ва савобли ишга бел боғлаган «Адолат» социал-демократик партияси ушбу акцияни 2018 йилдан буён ҳар йили икки марта ўтказиб келмоқда.

Эрта тонгдан бошланган мазкур акцияда партиянинг барча ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишди.

Бугун беғараз донорлик акциясида юзлаб инсонлар бир мақсад йўлида бирлашиб, қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ҳамда уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли мақсадни кўзлаган ҳолда, ихтиёрий равишда қон топширдилар.

2 кун давомида бўлиб ўтган айни акция ҳам кўнгиллиларни бирлаштириб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намуналарини ўзида акс эттирган ҳолда, бемор болажонлар учун чин маънодаги ғамхўрлик белгиси бўлди десак, янглишмаган бўламиз.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

 Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+