Ҳалоллик вакцинаси — тараққиёт гарови

30.11.2023 09:11:10

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда коррупция нафақат кундалик ижтимоий муносабатларни издан чиқарувчи, балки давлатларнинг ичидан емирилишига олиб келувчи хавфли иллатдир. Коррупция давлатимизнинг ривожланишига ҳамда миллий хавфсизлигимизга таҳдид солади. Давлатнинг конституциявий асосларини хамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради, демократик институтлар ва қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади.  
“Адолат” СДП Қораўзак тумани Кенгаши томонидан, тумандаги “Маданият” ОФЙда коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилиш бўйича “Ҳалоллик вакцинаси — тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Даврада ОФЙ фаоллари иштирок этиб, уларни қизиқтирган саволларга Халқ депутатлари Қораўзак туман депутати С. Сайимова томонидан жавоблар берилди.

Масъуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупция қарши кураш тўғрисида»ги қонун ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатлари, айниқса, Жиноят Кодексининг 210, 211, 212 - моддаларида келтирилган пора олиш, бериш, воситачилик қилиш ҳақида маълумотлар берилди ва ушбу ҳолат амалга оширилса жазо муқаррарлиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан етарлича жавоб олишдилар.  

 

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+