Халқ билан мулоқотнинг янги даражаси

21.01.2022 15:01:20

Ўтган қисқа давр ичида янгиланишлар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа, шаҳар ёки туман, маҳалла қолмади. Ислоҳотлар натижасида давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва адолатга асосланган тизим шакллантирилди.

Энг муҳими, кўп йиллар амал қилиб келинган “давлат-жамият-инсон” тамойили ўзгарди. Ҳаётимизда  “Инсон қадрини улуғлаш” деган халқчил ғоя изчиллик билан тобора кенг қулоч ёзмоқда.

2022 йил мамлакатимизда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилиниши айни жараёндаги эзгу ташаббусларнинг мантиқий давомидир. Президентимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригидаги “Юртимизда кенг кўламли ислохатларимиз барқарор тус олди уларни янада ривожлантириш мақсадида биз Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқдик. Унинг асосида “Инсон қадри учун”, деган улуғвор ғояни амалга оширамиз. Инсон қадрини улуғлаш-юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади”, деган сўзлари юртдошларимизни бирдек қувонтирди.

Бу йил учун партиянинг вилоят ва туман-шаҳар Кенгаши, ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари маҳалла кесимида кенг кўламли ишларни амалга ошириш учун улкан мақсад ва вазифалар белгилаб олдик. Биз фаоллар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган эзгу ташаббуслардан куч олиб, муштарак мақсад йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида ишлаймиз.

Мухтарам юртбошимизнинг “Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаравон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз” -деган қимматли сўзлари замирида яна шундай моҳият ётибдики. Бу Янги Ўзбекистонинг тараққиёт стратегиясининг амалга оширишда сиёсий партиялар, сиёсий партиялардан сайланган депутатлар зиммасига ҳам катта маъсулият юклайди. Партиямиз ғоялари жамият ҳаётидаги муҳим жабхалар билан ҳамоҳанглиги бизда халқимиз орасига киришда ва янада мазмундор ислохатларни хаётга тадбиқ этишда, Учинчи Ренесанс пойдеворини  барпо этишда барча партиямиз фаоллари ўзларини ҳиссаларини қўшишда фаол иштирок этади.

 

Жамол Комилов,

“Адолат” СДП Сирдарё вилояти

Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+