Халқ фаровонлиги, мамлакат тараққиёти -олий мақсадимиздир

12.07.2024 10:07:13

Пойтахтимизда Тошкентда Марказий Осиё халқаро институтида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда ҳар икки мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлигининг халқ фаровонлиги, давлатларнинг тинчлиги ва тараққиёти учун муҳим жиҳатлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, сўнгги йилларда алоҳида участкаларни бошқариш тўғрисидаги ҳамда Андижон-Кампирравот сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги ҳужжатларнинг қабул қилиниши, парламентлар ратификацияси ортидан Ўзбекистон ва Қирғизистон узоқ йиллик чегара муаммолари якунига етказилгани ана шу ҳамкорликларнинг муваффақиятли  самараси эканлиги эътироф этилди. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар қатори қирғиз халқи вакиллари ҳам юртимиз тинчлиги ва ободлиги йўлида баракали меҳнат қилиб келмоқдалар. Биргина Ёзёвон туманидаги Сувлиариқ маҳалласида  истиқомат қилувчи 4800 нафар аҳолининг 2500 нафарини қирғиз миллатига мансуб фуқароларни ташкил этади. Мазкур маҳаллада Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани Кенгаши раиси Бахтиёржон Мирзаматов ташаббуси билан маҳаллада “Эркинлик, биродарлик ва тенглик- бош мақсадимиз, деб номланган маънавий- маърифий учрашув ташкил этилди. Унда ўзбек ва қирғиз халқининг асрий дўсту биродарлиги, қуда –андачилик,қариндошлик ришталари мустахкамланиб келинаётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Менинг аждодларим Ёзёвон туманидаги чўл ерларида қўним топганига ҳам кўп асрлар бўлди. Шу ерда туғилдим, ўзбек халқи билан униб ўсдим, -деди 88 ёшли нуроний Нуриддин  Бойбўйсинов. - Ҳукуматимизга раҳмат. Ўз тилимизни, қадриятларимизни унутмаслигимиз, келажак авлодларга етказишимиз учун барча шароитларни муҳайё этиб беришди. Мактабда ёшларга таълим тарбия бериб, нафақага чиқдим. 5 нафар фарзанд, 30 дан зиёд невара-чевараларни тарбиялаб вояга етказдик.  Ўзбекистон  давлатининг тинчлиги, осойишталиги ва ривожи учун ўзимизнинг ҳиссамизни қўшдик. Қадр топдик. Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларининг ҳар соҳадаги ҳамкорлиги ривожланиб бораётганидан ҳаммамиз хурсандмиз. Илойим мамлакатларимиз тинчлиги барқарор бўлсин.

 Гулчеҳра Аҳмедова
“Адолат” СДП
Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби.  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+