Халқ хизматида бўлиш-олий бурч

26.05.2022 09:05:32

Айни кунларда халқ ноиблари ўз сайловчилари ҳузурида бўлиб, уларни кўпдан ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топишга киришган.    

Хусусан,  Жарқўрғон тумани 11-"Истиқлол" сайлов округидан  сайланган Халқ депутатлари Жарқўрғон туман  Кенгаши депутати Азамат Маматалиев  партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида тумандаги “Истиқлол” маҳалласига ташриф буюрди.

Ташриф давомида депутатимиз маҳалла аҳли, нуроний ва ёшлар билан учрашди ва мулоқот қилди. Мулоқотда аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар тушди. Уларнинг айримлари жойида ҳал этилди ва тегишли тушунчалар берилди. Жумладан, маҳалланинг “Шифокор” кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан маҳалладаги мактабни марказий канализация тизимига уланмаганлиги сабабли, оқова сув қувурлари ётқизилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Депутат А.Маматалиев ўз маблағлари ҳисобидан оқава сув қувурларини ётқизиб, марказий канализация тизимига уланишида амалий ёрдам берди.

сурхон1

 Шунингдек, “Истиқлол” маҳалласи ҳудудида бошқа маҳаллалар ҳудудига олиб борувчи йўл таъмирталаб бўлиб қолганлиги, асфальт қисмини емирилиши ва йўлнинг остки қисмидан ўтган ичимлик суви қувурлар (трубалари) эскириб кетганлиги сабабли ёрилишга олиб келган эди. Маҳалла фуқаролари билан юзма юз мулоқотларда  мазкур йўлни таъмирлашда ва ер ости қувурларини янгисига алмаштириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар бўлган эди.

Депутат А.Маматалиев муаммони ўрганиб чиқиб Жарқўрғон туман йўл ҳаракати ҳафсизлиги бошқармаси ва ҳокимлик вакиллари билан ўрганиб, масалага ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди ҳамда ушбу масалани ўзининг назоратига олди.

Шунингдек, ушбу маҳалладаги “Шифокор” кўчасида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони, 1950 йилда туғилган фахрий аёл Дунина Елена Александровна  уйи бироз таъмирталаб бўлганлиги учун  депутатимизга уйини таъмирлатиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутат А.Маматалиев мазкур муаммони ҳам ўрганиб чиқиб туман ҳокимлигига мурожаат қилди ва мурожаатга жавобан А.Е.Дунинанинг ҳисоб рақамига “Саховат”  фондидан 4500000 (тўрт миллион беш юз минг) сўм пул ажратилди. Шунингдек, дори-дармон ва бошқа харажатлар учун ҳам маблағ ажратилиши белгиланди.

Бир сўз билан айтганда, депутатларимизнинг сайловчилар олдидаги масъулият ва бурчларини сидқидилдан адо этишлари, фуқароларнинг яшаш шароитини янада яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

    Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+