Халқ ишончи - олий саодат

08.06.2021 13:06:44

Қадимдан халқимизда йўл қуриш – энг савобли амаллардан эканлиги маълум. Чунки, кичик бир йўл бунёд этилиши, равонлаштирилиши сабабли қанчадан-қанча инсонларнинг мушкули осонлашади, узоғи яқинлашади. 

Инсонларга нафи тегишини ўйлаб, уларнинг мушкулини осон қилиш йўлида изланаётган депутатларимиздан халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Хуршид Жовбўриев ана шундай савобли ишга қўл урди. Депутат томонидан тумандаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини, “Жуз” қишлоғи ҳудудидаги 4 км узунликдаги ички йўлларга тош - шағал тўкилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

-Сайловчилар билан мулоқотлар ўтказиш мақсадида бир неча маротаба шу кўчалардан ўтганмиз, ҳар ўтганимда ички йўлларни таъмирлаш кераклиги ҳақида ўйлар эдим. Ахир шу йўлдан ёши кексалар, беморлар, ёш болалар ҳам қатнайди, ёзда чанг, қишда лой эканлигидан ташқари бу йўлларнинг нотекислиги машинада юрганлар учун ҳам ноқулайликлар келтириб чиқаради-да – дейди депутат Хуршид Жовбўриев.

Йўллар манзилларни-манзилларга туташтирувчи муҳим восита.  Уларнинг ободлиги, йўловчилар учун қулайлик яратиш, мушкулини осон қилиш борасида олиб борилаётган бундай ҳаракатлар натижасида халқнинг эртанги кунидан кўнгли тўқ бўлиб, ёрқин келажакка умид билан боқиши шубҳасиз.

Ҳа айтганча, депутатнинг яна бир хайрли ташаббуси, “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остидаги ҳомийлиги ҳам кўплаб одамларнинг кўнглидаги гап бўлди. Хуршид Жовбўриев болажонларимизнинг ёзги оромгоҳларда мароқли дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида оромгоҳларда бўлиб, уларнинг соғлом ва табиий озиқланишлари учун ҳисса қўшмоқда. Ҳомийлик асосида оромгоҳларга гўшт, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам етказиб бермоқда.

Зафар ҲАМРОҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд

 вилоят Кенгаши ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+